Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бир неча соат мунозара қилди. Комиссия аъзолари олимлар, ҳимоячилардан ташкил топган эди. Улар бу таклифни шаръий нусусларга солиштириб, шариатга зидлигини кўришди. Чунки Исломда диний ва дунёвий салтанат бўлмайди. Салтанат ва халифалик битта нарса бўлиб, дин бошқа, давлат бошқа деган нарса йўқ, балки бу ерда фақат Ислом низоми бўлиб, давлат бу низомнинг бир қисми ҳисобланади ва у бу низомни ижро этади. Шунинг учун комиссия салтанатни халифаликдан ажратишни оқлайдиган бирор нарса топа олмади. Зеро, бу ҳақда Исломда нусуслар очиқ, аниқ келган. Шунинг учун комиссия бу таклифни рад қилишга қатъий қарор қилди. Лекин Мустафо Камол халифаликни бекор қилиши ва халифалик давлатини йўқотиши учун Британия унга ажратган вазифани бажариш йўлида салтанатни халифаликдан ажратиш орқали динни давлатдан ажратишни хоҳлаётган эди. Мустафо Камол таклиф қилаётган бу иш исломий давлатни ўз аҳлининг қўли билан йўқ қилишни ирода қилган иттифоқчиларнинг талабига жавоб бериш эди. Шунинг учун комиссия унинг таклифини рад қилишини билгач, ўзини тутиб тура олмади ва ўрнидан ғазаб билан сакраб турди. Кейин курси устига чиқиб, текширув учун йиғилган комиссия мунозарасини қуйидаги гаплари билан тўхтатиб қўйди: «Жаноблар, Усмоний салтанат ҳукмронликни халқдан куч билан тортиб олган эди. Халқ ҳам уни куч билан қайтариб олишга қарор қилди. Салтанат халифаликдан ажратилиши ва халифалик бекор қилиниши керак. Сизлар бунга рози бўласизларми, йўқми, барибир тез орада шундай бўлади. Ўшанда баъзи бирларингизнинг бошларингиз танангиздан жудо бўлиши мумкин». У гапларини диктаторларга хос овозда гапирди. Комиссия тарқалди. Кейин миллий жамият бу таклифни зудлик билан кўриб чиқиш учун чақирилди. Текширув чоғида кўпчилик бу таклифни рад қилишга мойил эканлиги Мустафо Камолга маълум бўлиб қолди. Шунинг учун у атрофига тарафдорларини жамлаб, бу таклифга бир маротаба қўл кўтариш орқали фикр олишни талаб қилди. Айрим вакиллир бунга эътироз билдириб, номма-ном чақириб фикр олинишини ўртага ташлашди. Мустафо Камол бунга кўнмади ва таҳдид билан қичқириб: «Мен бу таклифни мажлис тезда бир овоздан қабул қилади деб ишонаман. Овоз бериш учун қўлларни кўтариш кифоядир», деди. Таклиф овозга қўйилди, бироқ озчилик қўл кўтарди. Лекин мажлис раиси таклиф бир овоздан қабул қилинди деб натижани эълон қилди. Вакиллар ҳайрон бўлиб қолишди. Айримлари ўринларидан туриб: «Бу тўғри эмас, биз бунга рози бўлмаганмиз», деб қичқиришди. Мустафо Камолнинг ёрдамчилари: «Жим бўлларинг» деб бақириб беришди. Кейин раис Туркиянинг «Катта миллий жамияти» бир овоздан салтанатни бекор қилишга қарор қилди, деб яна бир марта натижани эълон қилди. Мажлис тугади. Мустафо Камол тарафдорлари қуршовида мажлисни тарк этди. Халифа Ваҳидиддин бу хабарни эшитгач, қочиб кетди. Халифанинг қочгани эълон қилиниши биланоқ, акасининг ўғли

 

155-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203